Книга Ихёу улумиддин - Абу Хомид Газзолий

Объявление найдено в городе Москва

Цена: 1 590 руб.


Описаниe КИPИШИнcoнларни яратиб, улaргa ер юзидa яшаш, кaсб-ҳунаp билан шуғуллaниш вa caфaр қилишнинг йўлларини белгилаб беpгaн Poббимиз Aллoҳ тaoлогa У Зотнинг aзамати ва кибpиёсига мунocиб ҳaмду сaнолaр бўлcин! Узбeкская книга Ислом таpихи Саoдaт асри киccaлаpи Иcлaм китоб Книгa pиcoлaт Исламский книги узбекис Узбек книги Узбекские книга севги Иймон книга Бухорий Дилдан Исламские книги чин Имом бухорий Олтин китоб Олтин силсила узбекский книга Танбехул гофилин Эй кизим Бахтиер оила книга Коран узбекский Пайгамбарлар тарихи Рухий тарбия Тавсири хилол Китоблар Бахтли оила Андалус Ислом тарихи Куръони карим Бизнес китоб Религия ислам книги узбекиский Книга тарихий мухаммадий Тонгги Оиша онамиз Кифоя Намаз книга Иймон книга Книга катта ойин книга Укинма Мукаддас ойлар Мухаммад юсуф Шайх мухаммад юсуф китоблари Мусульманские книги Джим и рон Намаз книга Сиддиклар йоли Нафс книга Риëзус солихин Мухтасар Психология в исламе Бир олимнинг кундалиги Амина шенликугли Дор остидаги одам Ишки расул Мен кинига Никох ахлоки Суратли тажвид Жойнамоз Исламский книги узбекис Накшбандия Мухаммад юсуф Sаоdаt аsri илм нуриУмматга сафар қилишнинг фойдаларини ўргатган ҳабиб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг аҳли байтлари ва саҳобаларига дуруду салавотлар бўлсин!Ҳар бир инсон умри давомида туғилиб-ўсган жойидан бошқа бирор юрт ёки шаҳарга албатта сафар қилади. Инсоннинг ватанидан ёки яшаб турган жойидан чиқиб, узоқ масофани кесиб ўтиши «сафар» дейилади.Сафар асосан ҳаж ёки умра ниятида, илм олиш, устозлар ва улуғларни зиёрат қилиш ниятида, тижорат, нафс риёзати, кўнгил ёзиш, сайр-томоша қилиш ҳамда бошқа мақсадларда қилинади. Аслида мубоҳ саналган бу иш сафар қилувчининг ниятига қараб, ибодат даражасига кўтарилиши мумкин.Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сафар қилинглар, саломат бўласиз», деб марҳамат қилганлар. Аждодларимиз ҳам азалдан сафар қилишга тарғиб этишган.Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ: «Сафарлар яхши, ёмон ва мубоҳ турларга тақсимланади», деган. Фарз даражасидаги яхши сафар ҳаж ёки илм ўрганиш каби мақсадда қилинади. Уламоларни зиёрат қилиш каби сафарлар мандуб бўлади. Ёмон сафар эса, масалан, ота-онага оқ бўладиган ишлар учун чиқиш бўлиб, бу ҳаромдир. Ёки вабо тарқалган юртдан чиқиш каби сафар эса макруҳ бўлади.Демак, сафарнинг ҳалол, ҳаром ёки мубоҳлиги ниятга боғлиқ. Мисол учун, бир киши бировлардан тиланишдан сақланиш, аҳлу аёлига мурувват кўрсатиш, эҳтиёжидан ортиғини садақа қилиш ниятида сафарга чиққан бўлса, бундай сафар охират ишига айланади. Аммо бир киши ҳаж сафарига чиқсаю, нияти риёкорлик, хўжакўрсинга ҳаж қилиш бўлса, бундай сафарнинг охират учун фойдаси қолмайди. Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Амаллар ниятга боғлиқдир», деганлар.Хожа Самандар Термизий шундай деган: «Сафардан кўпгина тажрибалар, беҳад фойдалар кўзланади. Кўрмайсанми, осмон доимо айланиб тургани учун ҳамма нарсадан юқори, ер эса бир жойда тургани учун ҳар қандай нокаснинг оёғи остида хордир. Дарё тинимсиз оқиб тургани учун суви тоза ва ардоқли бўлади, кўлмак эса бир жойда қолгани учун суви сасиб-бижғиб ётади».Умуман олганда, ҳар қандай сафар аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда бўлиши керак. Мақсадсиз, беҳудага вақт, мол ва куч сарфланадиган сафарнинг умуман фойдаси ҳам, зарурати ҳам йўқ. Кўзланган ниятни аниқ белгилаб, уни амалга оширишга қарор қилингандан кейин сафарга ҳозирлик кўриш бошланади. Сафар одобларини баён қилувчи қадимги битикларда оддий сафарга ҳаж сафари доим қўшиб зикр қилинган. Зеро, ўша вақтларда асосий сафар ҳаж бўлган, шунинг учун кўпчилик «сафар» деганда ҳажни тушунган.Уламолар қадимдан сафар одобларига катта эътибор беришган. Улар сафарнинг турларини, фойда-зарарларини, сафарда нима муҳиму, нима мумкин эмаслигини батафсил баён қилиб беришган. Бугун сиз азизларнинг эътиборингизга тақдим қилинаётган «Сафар ва унга оид фиқҳий масалалар» китоби ўз номига мувофиқ, сафар қилиш билан боғлиқ фиқҳий масалаларни ўз ичига олган. Китобда сафарнинг таърифи, сафарнинг турлари, ундан кўзланган мақсадлар, сафарга тайёргарлик кўриш, аёлларнинг сафар қилиши, ибодатларнинг сафар чоғида адо этилиши, мусофирнинг одоби, аслий ва истиқомат ватани ҳақидаги тушунча ва шу каби сафар билан боғлиқ кўпгина фиқҳий ҳукмлар баён қилинган. Шунингдек, сафар чоғидаги дуо ва зикрларга ҳам кенг ўрин берилган.Аллоҳ таолодан ушбу китобимизни барча мусулмонларга манфаатли қилишини сўраб, дуолар қиламиз.

Характеристики

  • Вид товара
    Книги
  • Состояние
    Новое
  • Категория
    Книги и журналы